Get Mystery Box with random crypto!

Янги йил табриги Тарихга муҳрланган 2022 йилда Қамаши туманид | Qamashi tumani yoshlari

Янги йил табриги

Тарихга муҳрланган 2022 йилда Қамаши туманида халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига катта ўзгаришлар амалга оширилди. Янги корхоналар, таълим ва тиббиёт масканлари, йўллар, уй-жойлар қурилди, маҳаллалар обод бўлди. Қишлоқ хўжалигида эътирофга сазовор ютуқларга эришилди. Бу ўз навбатида халқимизининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилди. Кириб келган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида ҳам юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда туманимиз аҳлининг фаол бўлишига ишонаман.

Азиз тумандошлар!

Мана шу файзли дамларда Сизларни кириб келган Янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ҳар бир инсоннинг эзгу орзу-ниятлари ушалсин. Юртимиз тинч, хонадонларимиз файзли, халқимиз омон бўлсин.

Ботир Тоғаев,
Қамаши тумани ҳокими.


@kamashi24