Get Mystery Box with random crypto!

15 нафар юртдошимизнинг ҳуқуқи тикланди Россия Федерацияси по | Миграция агентлиги

15 нафар юртдошимизнинг ҳуқуқи тикланди

Россия Федерацияси пойтахтидаги “Электро Сити Свет” қурилиш корхонасида ишлаётган 15 нафар фуқаронинг май, июнь, июль ойлари учун иш ҳақи тўланмаганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази ходимлари иш берувчи билан музокара ўтказди. Натижада фуқароларнинг 1,5 ой учун (май ойи тўлиқ ва июнь ойининг ярими) 1 миллион 50 минг рубль иш ҳақи ундириб берилди.

Иш берувчи қолган қарздорликни жорий йилнинг 10 сентрябрига қадар тўлаб беришини ваъда қилди. Айни пайтда фуқаролар ушбу корхонада меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт