Get Mystery Box with random crypto!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Япониянинг 'Aoikai' корпо | Миграция агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Япониянинг "Aoikai" корпорацияси ўртасида меморандум имзоланди

Шу кунларда Японияда бўлиб турган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ҳамроҳлигида "Aoikai Medical Corporation" раҳбарияти билан учрашди.

Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, Ўзбекистондан фуқароларни Японияга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва "Aoikai Medical Corporation" ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт