Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчиларидан бири бўлг | Миграция агентлиги

Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчиларидан бири бўлган Амур вилоятида қурилиш соҳасида фаолият юритаётган МЧЖ "ПСП" вакиллари томонидан 5 июл куни соат 10:00 да сухбат асосида ишлаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун суҳбат - танлов бўлиб ўтади.

МЧЖ "ПСП" ваканциялари:
Штукатур
Пардозчи
Электрик
Пайвандчи

Ойлик-маош 35000 рубльдан бошлаб... (ўсиб борувчи шаклда)

Россияга етиб олиш учун авиа чипта, патент, ётоқхона ҳамда овқатланиш иш берувчи томонидан таъминланади.

Фуқаролар рус тилини мулоқот даражасида билиши, хорижга чиқиш (загран) паспорти олган, қурилиш соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши, Ўзбекистон Республикасидан чиқишга ва Россия Федерациясига киришга тақиқи бўлмаслиги, соғлом бўлиши лозим.

Талаб этиладиган хужжатлар:
* Хоржга чиқиш ва миллий пасспорти (шарт)
* Сертификат - рус тилини билиш хақидаги (агар бўлса)

Манзил:
Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун:
(73) 244-40-01