Get Mystery Box with random crypto!

Чехияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳн | Миграция агентлиги

Чехияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Чехиядаги металга ишлов бериш компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувчига мувофиқ ЧПУ станок оператори, фрезерловчи, токар, пайвандловчи (операторы наладчики станков ЧПУ, фрезеровщики, токаря, шлифовщики, сварщики) мутахассислари ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи 23-37 000 крон (нетто);
яшаш жойи, тиббий суғурта иш берувчи ҳисобидан.

Яшаш жойи ишхонага яқин бўлгани сабабли транспорт учун харажат талаб этилмайди.

Номзодларга қўйилган талаблар:

25-45 ёшгача;
камида 3 йиллик тажриба ва чизмаларни ўқий олиш;
касбини тасдиловчи ҳужжат (диплом/сертификат);
рус / инглиз / чех тилида мулоқот қила олиши;
судланмаган бўлиш;

Номзодлар қуйидаги ҳавола орқали 2022 йил 20 июнь соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Эслатма: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларга ишчи виза тасдиқланишига кафолат бермайди.

Маълумот учун: 71 202-33-55

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт