Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари том | Миграция агентлиги

Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан 14 июнь куни соат 10:00 да сухбат асосида АЖ "ПИК Индустрия" Москва шаҳри ва вилоятида ишлаш истагини билдирган 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасига суҳбат-танлов асосида ишга қабул бўлиб ўтади.

АЖ "ПИК Индустрия" ваканциялари:
Пайвандчи
Ҳаволантириш (Вентиляция)
Электромантажник

Ойлик-маош 65000 рубльдан бошлаб (бажарилган режа учун мукофот пули берилади)

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Россияга етиб олиш учун авиа чипта, патент, ётоқхона ҳамда овқатланиш иш берувчи томонидан таъминланади.

Фуқаролар рус тилини мулоқот даражасида билиши, хорижга чиқиш (загран) паспорти олган, қурилиш соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши, Ўзбекистон Республикасидан чиқишга ва Россия Федерациясига киришга тақиқи бўлмаслиги, соғлом бўлиши лозим.

Фуқаролар Агентликнинг Фарғона филиали марказидан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.
Мурожаат учун:

Мурожаат учун:
(73) 244-40-01