Get Mystery Box with random crypto!

Латвияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига Ташқи меҳн | Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилоят филиали телеграм канали

Латвияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Латвиянинг халқаро юк ташувчи транспорт компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан B, C, E тоифадаги ҳайдовчилар ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - 1500-2200 евро (солиқ ушланмалари ҳисоблаганда 1200-1800 евро);
ётоқхона ва тиббий суғурта харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

31-50 ёшгача бўлган эркаклар;
хорижда камида 2 йиллик тиркамали юк машиналарни ҳайдаш тажрибаси ва 2009 йил сентябрдан олдин олган "С" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси;
рус тилида эркин сўзлаша олиши (инглиз тилини билиш қўшимча устунлик беради);
судланмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 1 июль соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://t.me/agency_namangan