Get Mystery Box with random crypto!

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi Andijon viloyati filiali ТММА

Kanal manzili: @agency_andijan
Toifalar: Ish
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.41K
Kanalning ta’rifi

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi Andijon viloyati filiali telegram-kanali
Мurojaat uchun: 71-202-33-55,
55-202-33-55, 55-203-33-55
Manzil: Andijon shahar, Bobur shox ko'chasi 4-uy.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-07-25 07:57:33 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россияда нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи "Эриэлл Нефтегазсервис" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ Новый Уренгой шаҳрида Автокран ҳайдовчиси (машинист крана автомобильного) мутахассислари ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи 100 минг рублдан бошланади:

яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва патент расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга қўйилган талаблар:

18-50 ёшгача;
камида 1 йиллик иш тажриба;
рус тилини билиши;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 31 июль соат 09:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш

Эслатма: фақат юқорида кўрсатилган мутахассислик бўйича тажрибага эга фуқаролар рўйхатдан ўтиши сўралади.

Маълумот учун: (71) 202-33-55
5.0K views04:57
Ochish/sharhlash
2022-07-22 07:26:03 Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2022 йилнинг 2 июнидан 15 июлигача Тошкент шаҳрида корейс тили бўйича EPS-Topik тест имтиҳонлари бўлиб ўтган эди.

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тест имтиҳони саралаш натижаларини эълон қилиш муддати 22 июлдан 5 августга кўчирилганини маълум қиламиз.

Малака тест имтиҳонлари ўтказилиш санаси ва жойи қўшимча равишда эълон қилинади.

Бизни ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги / The Agency for foreign labor migration
Эртага, 2 июнь куни EPS-Topik тест имтиҳонлари бошланади
7.4K views04:26
Ochish/sharhlash
2022-07-20 09:53:22 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россияда нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи "Эриэлл Нефтегазсервис" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ Новый Уренгой шаҳрида Автокран ҳайдовчиси (машинист крана автомобильного) мутахассислари ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи 100 минг рублдан бошланади:

яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва патент расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга қўйилган талаблар:

18-50 ёшгача;
камида 1 йиллик иш тажриба;
рус тилини билиши;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 31 июль соат 09:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш

Эслатма: фақат юқорида кўрсатилган мутахассислик бўйича тажрибага эга фуқаролар рўйхатдан ўтиши сўралади.

Маълумот учун: (71) 202-33-55
7.0K views06:53
Ochish/sharhlash
2022-07-20 08:59:08 Қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассис бўлиш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4962-сонли қарори билан ташкил этилган Андижон вилояти Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш маркази навбатдаги ўқиш жараёнларига ўқиш истагидаги фуқаролар учун навбатдаги 2-мавсум учун ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ ИШ ВАҚТИ: 2022 йил 1 июль кунидан 25 июль кунига қадар

Марказда хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиш истагида бўлган
(бугунги кунда расмий банд бўлмаган, ишсиз) фуқаролар қуйидаги 12 та қурилиш соҳаси бўйича ўқитилади:

1. Бетончи (темир-бетон ишлари)
2. Ғишт терувчи (ғишт териш ишлари)
3. Электрогазпайвандчи (электргаз пайвандлаш ишлари)
4. Дурадгорлик
5. Сувоқчи, бўёқчи-безакчи (қурилиш пардозлаш ишлари)
6. Сантехника ишлари устаси
7. Электромонтажчи (электр таъминоти монтаж ишлари)
8. Стропалчи (кўтарма кран бошқарувчисининг ёрдамчиси)
9. Қопловчи-плиткачи (керамик плиталар (кафел) териш ишлари)
10. Пўлат ва темир бетон конструкциялар монтажчиси
11. Гипсокартон монтажчиси
12. Кран машинисти (кранчи)

Ўқув курслари давлат стандартлари асосида хориждаги меҳнат фаолиятига кўниктириш ва мослаштириш жараёнига мос равишда ташкил этилиб, малакали мутахассислар томонидан таълим берилади. Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан ҳамкорлик келишуви имзоланган хорижий давлатлар иш берувчилари танловларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Марказда тахсил олувчиларга қуйидаги имкониятлар мавжуд:

Ойлик стипендия
;
Турар жой;
3 маҳал иссиқ овқат;
Махсус кийим-бош.

Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаганларга:

- малакали мутахассис даражаси (разряд) берилади;

- малакали мутахассис даражасини тасдиқловчи “Skills Рassport” олиш учун “Worldskills” танловларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Ўқув жараёнлари 2022 йил 1 августь кунидан бошланади.

ШОШИЛИНГ ЖОЙЛАР ЧЕГАРАЛАНГАН. ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ

Ўқиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги хужжатлар билан Қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади:

1. Фуқаролик (биометрик) паспорти – 1 нусха (асли кўрсатилади)

2. Умумтаълим мактабини 11-синфини битирганлик (аттестат) ёки касб-ҳунар коллежи (академик лицейи)ни тамомлаганлик (диплом) тўғрисида хужжат – 1 нусха (асли кўрсатилади)

3. 3,5-4,5 хажмдаги расм – 6 дона

4. Фуқаро
яшаш ҳудудидаги бандликка кўмаклашиш марказларида labor-migration.uz ва abkm.mehnat.uz дастурида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома нусхаси

Манзил: Андижон шаҳар, Боғишамол дахаси, Халқа йўли кўчаси, 2-уй (собиқ Боғишамол педагогика коллежи)

Қабул комиссияси телефон рақами:
+99897-339-97-70, +99895-038-54-55

Ушбу марказда ўқиш истагини билдирган фуқаролар йўлланма олиш учун яшаш ҳудудларидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон вилояти филиалига фуқаролик паспорти билан мурожаат қилишлари сўралади.

Манзил: Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй.
+99895-202-33-55

Мўлжал:
Андижон шаҳри "Ишга марҳамат" мономаркази биносининг 1-қавати
2.5K views05:59
Ochish/sharhlash
2022-07-15 07:35:36 Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Сервис плюс" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ Воронеж вилоятида олма ҳосилини йиғиш ишига фуқаролар таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - ишбай (ўртача 50 минг рубль);

яшаш жойи, овқатланиш, транспорт, патент расмийлаштириш (патент ойлик тўлови ишчи ҳисобидан) харажатлари иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга талаблар:

18-50 ёшгача бўлган эркак ва аёллар;
қишлоқ хўжалиги соҳасида иш тажрибаси бўлиши;
рус тилини билиши;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Юқоридаги бўш иш ўринларига ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан БИОМЕТРИК (ЗАНГОРИ) ҳамда ХОРИЖИЙ (ҚИЗИЛ) ПАСПОРТЛАРИни олиб келишлари шарт.

Танлов вақти: 2022 йил, 15 июль куни соат 10:00 да

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон филиали.
+99895-202-33-55. Мўлжал: "ИШГА МАРҲАМАТ" мономаркази биноси 1-қавати.

Бизни ахборот каналларимизни кузатиб боринг
3.0K views04:35
Ochish/sharhlash
2022-07-14 15:32:47
Япония иш берувчиларининг "tokuteiginou" визаси бўйича иш ўринлари эълон қилинди

Шартлари:

Япон тили даража сертификати (JLPT N4 / JFT A2)
Қишлоқ хўжалиги (農業)тестидан ўтганлик сертификат (чорвачилик/деҳқончилик)
Жинси: эркак ва аёл
Ёши: чегараланмаган

Иш шароитлари:

соатбай иш ҳақи: 900-1000¥
ижтимоий суғурта: мавжуд
ётоқхона: мавжуд
визага ёрдам: берилади
иш вақти: 8:00-17:30
қўшимча иш (残業): ойига 0-30 соатгача
виза муддати: 5-10 йил
виза расмийлаштириш муддати: 2-6 ой
дам олиш: ойига 4 кундан кўп
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш
Иш жойлари: Hokkaidou, Aomori, Ivate, Tochigi, Ehime, Kochi, Hiroshima, Kagoshima, Okinava
авиачипта, кетиш олдидан мослашув курси, ҳужжатларни расмийлаштириш харажатлари ишчи ҳисобидан

Тестдан ўтганлар учун рўйхатдан ўтиш

Мурожаат учун:
+998 95 512-08-08
@tokuteiginou_savol

Тайёрлов курслари учун рўйхатдан ўтиш

Бизни ахборот каналларимизни кузатиб боринг
6.3K views12:32
Ochish/sharhlash