Get Mystery Box with random crypto!

ООО 'СДС Строй' қурилиш корхонаси Россия Федерацияси, Кемерево | Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi Andijon viloyati filiali ТММА

ООО "СДС Строй" қурилиш корхонаси Россия Федерацияси, Кемерево шаҳрига ишга таклиф қилади.

Суҳбат: : 2024 йил, 01-июль куни соат 14:30 да

Таклиф этилаётган ишлар:

Облицовкачи-плиткачи (облицовщик- плиточник)
Штукатуркачи (штукатур)
Коркас ва устки қоплама конструкциялари монтажчиси (монтажник коркасно-обшивочных конструкций)
Ғишт терувчи (каменщик)
Бетон қуювчи (бетонщик)

Ойлик: 110 000 рубл (касби ва бажарилган ишга қараб)

Номзодларга қўйилган талаблар:

18 ёшдан юқори талаб этилаётган соҳалар бўйича камида 1 йил иш тажрибага эга бўлган эркаклар;
Россия Федерациясига киришга таъқиқи бўлмаган;
Судланмаган;
Рус тилини мулоқот даражасида билиши;

Иш берувчи қуйидаги харажатларни қоплаб беради:

Авиа билет (иш берувчи ҳисобидан, 1 йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаб бериш шарти билан)
Патент хужжатлари (иш берувчи ҳисобидан 3 ой давомида иш ҳаққидан ушлаб қолиш шарти билан)
Овқатланиш (3 маҳал овқат иш берувчи ҳисобидан)
Ётоқ жой (иш берувчи ҳисобидан)

Ишга бориш билан боғлиқ барча масалалар бўйича иш берувчи вакиллари томонидан суҳбат вақтида батафсил маълумот берилади.

Суҳбатга фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

Манзил: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, 2-қават. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон вилояти филиали

+99855-202-33-55
+99855-203-33-55

Манзил локацияси

Ахборот каналимизни кузатиб боринг

@agency_andijan