Get Mystery Box with random crypto!

Гўзал САЙФИЕВА, ЎзР АПда департамент бошлиғи: — Бу кун мамлака | Huquqiy maslahat

Гўзал САЙФИЕВА,
ЎзР АПда департамент бошлиғи:
— Бу кун мамлакатимиз адвокатураси учун тарихий кун бўлди. Аввало, Адвокатлар палатасининг ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қўллаб-қувватланганининг ўзи эътирофга лойиқ бир қадамдир. Унинг илк натижаси сифатида эса Палатада махсус ташкил этилган ўқув суд залида Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция инстанциясининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди ва Тошкент шаҳрида фаолият юртадиган ёш адвокатлар ва стажёрлар суд жараёнини бевосита кузатиш имконига эга бўлишди.

Суд мажлиси якунлангач эса Адвокатлар палатаси Бошқаруви аъзоси, “My Lawyer” адвокатлик фирмаси адвокати, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Жамшид Турдалиев маҳорат дарси кўринишида машғулот ўтказди. Машғулотда тингловчилар ҳам ўзлари гувоҳ бўлган сайёр суд мажлисида тарафларнинг суд муҳокамасига қай даражада тайёр бўлиб келганлари, қандай имкониятлардан фойдаланганлари, қайси камчилик ва хатоларга йўл қўйганлари масаласини кенг муҳокама қилишиб, ўзаро фикр алмашдилар.

Шунингдек, суд мажлисидан сўнг Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция судлов ҳайъати судьялари Мақсуд Саидов, Муҳиддин Султонов ва Равшан Рашидовлар Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров билан биргаликда тингловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тафсилотлар тўрдаги саҳифамизда :
http://advokatnews.uz/xabar/1901.html

Қанотимизга қўшилинг ва уни яқинларингизга ҳам таклиф қилинг! https://t.me/joinchat/UOEQ2Gh4SRmWqxZG