Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Туркия Республикаси билан имтиёз | Advokat Ikrom Hayitov

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Туркия Республикаси билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–65-сон, 22.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Туркия Республикаси ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Yurist, advokat maslahati bo'yicha: @Advokat_Ikrom
tel: +998958005500

Ushbu kontaktlarga murojaat qiling