Get Mystery Box with random crypto!

#Билиб_қўйган_яхши Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунл | Advice.uz huquqiy axborot portali

#Билиб_қўйган_яхши

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Advice.uz | Telegram | Facebook | Youtube