Get Mystery Box with random crypto!

#Билиб_қўйган_яхши ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний шах | Advice.uz huquqiy axborot portali

#Билиб_қўйган_яхши

ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдир.

Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ҳисобланади:

Туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари, шунингдек Никоҳ уйлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ФҲДЁ архивлари.

ФҲДЁ бўлимлари томонидан 4 та (туғилиш, никоҳ, ажрим ва ўлимни қайд этиш) турдаги ҳаракатлар амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур далолатнома ёзувларини тиклаш ва ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш ҳаракатларини ҳам амалга оширади.

Унутманг! фуқаролик ҳолати далолатномаларини экстерриториал тамойил асосида қайд этиш тартиби жорий этилди. Унга кўра, фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойи (пропискаси)дан қатъий назар ФҲДЁ соҳасидаги хизматлардан фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Advice.uz | Telegram | Facebook | Youtube