Get Mystery Box with random crypto!

Kуни кеча университетимизнинг 2 талабалар турар жойида масъул | Adu.uz | Rasmiy kanali | Andijon davlat universiteti

Kуни кеча университетимизнинг 2 талабалар турар жойида масъул проректор ҳамда бўлим бошлиқлари билан биргаликда ўрганиш олиб бордик, талабалар ҳолидан хабар олдик.

Дастлаб талабалар билан уларни қийнаётган муаммолар, мавжуд шароитлар ҳамда турар жой ходимларининг фаолияти ҳақида суҳбатлашдик. Аниқланган камчиликлар, жойида бартараф этиш мумкин бўлган масалалар бўйича масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилди. Бошқа масалалар юзасидан масъуллар билан фикр алмашиб, уларни бартараф этиш бўйича режалар тузиб олдик.

Бундан ташқари, турар жойнинг ошхона, санитария ва маънавий хордиқ чиқариш хоналарини кўздан кечирдик, тартиб ҳамда тозалик талабларига қанчалик амал қилинаётганини ҳам ўргандик.

Бундай ўрганишлардан асосий мақсадимиз, талабаларга қулай шароитлар ва ижобий муҳит яратишдан иборат. Талабалар турар жойларидаги ўрганишлар давом этади.

Facebook | Telegram