Get Mystery Box with random crypto!

Талабалар билан мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини | Adu.uz | Rasmiy kanali | Andijon davlat universiteti

Талабалар билан мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини эшитиш доимо фойдали.

Сўнгги икки кун давомида физика-математика, филология ҳамда табиий фанлар факультетлари талабалари билан юзма-юз, очиқ мулоқот ўтказдим. Унда жами мингга яқин талаба иштирок этди.

Учрашувларда талабалар учун имкониятлар ва яратилган шароитлар ҳақида қисқача тушунча бердим. Сўнгра кўпроқ вақтни уларни тинглашга, муаммо ва таклифларини эшитишга ажратдим.

Уларнинг ўқув жараёни, амалиётларни ташкил этиш, ТТЖлардаги шароитлар, кутубхоналардаги китоб фондини кенгайтириш, талабалар учун танловлар ташкил этиш ва шу каби масалалардаги мурожаатлари эшитилди ва ечилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш бўйича факультетлар раҳбариятларига тегишлик кўрсатмалар берилди. Ўрганилиши лозим бўлган мурожаатларни эса қайд этиб олдик ва уларни ҳал қилиш бўйича тегишли режаларни туздик.

Facebook | Telegram