Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум! Перевод бўйича саволим бор эди, илтимос, ёрд | Adu.uz | Rasmiy kanali | Andijon davlat universiteti

Ассалому алайкум! Перевод бўйича саволим бор эди, илтимос, ёрдам берсангиз. 4-курсда кундузгида ўқиётган талаба (кредит-модуль тизимида ўқимайди) курсдан қолган. Энди у худди шу ОТМнинг ўзида мавжуд бўлган ва ўзи ўқиб келган йўналиш бўйича ўқишини қайта тикламоқчи, фақат сиртқига тикламоқчи. Унинг аризаси қайтарилибди. Курсдан курсга ўтмаган талаба перевод қила олмайди, деб айтишибди. Шу тўғрими?
#OʻqishniKoʻchirish

ЖАВОБ:

Бир ОТМ доирасида талаба ўқишини кўчириши мумкин. Кўчириш ОТМ ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади. Бунда бакалавриатда олий таълим йўналиши мос ва турдош бўлиши, магистратурада эса мутахассислик мос бўлиши талаб этилади. Саволингиздан маълум бўлмоқдаки, ўқиш кундузгидан сиртқига айни бир йўналишга кўчирилмоқда, демак, ЙЎНАЛИШ – МОС!

Кундузгидан сиртқига ўқишни кўчириш тақиқланмаган, бу дегани, ўқишни КЎЧИРИШ МУМКИН.

“Ўқишни қайта тиклаш” – бу ОТМ талабалари сафидан четлаштирилган, талабалик мақомини йўқотган ва эндиликда ОТМ талабалари сафига қайтишни истаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган тушунча. Бошқача айтганда, ўқишни қайта тиклайман дегани – яна талаба бўлиб ўқийман, ўқишни давом эттираман дегани. “Курсдан қолдирилган” дегани – шахс ТАЛАБА мақомида турибди, бироқ у тегишли курсдан ўтолмади, тегишли курс талабларини бажара олмади, шунинг учун у мана шу курсда яна ўқийди дегани. Бу шундай талабаки, унинг ўқиши бир жойда “депсиниб” қолди, тегишли курс талабларини бажариб кейинги курсга ўтолмаяпти, яъни курсдан курсга ўтолмаяпти. Натижада курс талабларини бажаргунга қадар талаба мана шу курсда қолаяпти, яъни курсдан курсга қолаяпти, курс талабларини бажаргунга қадар шу курсда яна ўқийди дегани. “Курсдан қолдирилган” шахс ТАЛАБА экан, демак, у ўқишини КЎЧИРИБ ТИКЛАШ ҳақида гапирмаяпти (тиклаш ҳақида четлаштирилганлар гапирсин), балки ЎҚИШНИ КЎЧИРИШ ҳақида гапираяпти. Қонунчиликда курсда қолдирилган талабанинг ўқишини кўчириш тақиқланмаган, демак, КУРСДА ҚОЛДИРИЛГАН ТАЛАБА ЎҚИШНИ КЎЧИРИШИ МУМКИН.

Кундузгида 3-курсни битирганидан кейин сиртқига ўқишни кўчираётган талабанинг ҳолати билан кундузгида 4-курсда қайта қолдирилган, шу курс талабларини бажара олмаётган талабанинг сиртқига ўқишни кўчириши ҳолати айни бир нарсадир.

ХУЛОСА:
Кундузгида курсда қолдирилган талаба сиртқига тиклаши мумкин.

Манба:
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом.

Kanalga ulanish: https://t.me/MotabarxonSodikova