Get Mystery Box with random crypto!

4 баллгача етмаганларга ҳам супер-контрактда чегирма борми? | Adu.uz | Rasmiy kanali | Andijon davlat universiteti

4 баллгача етмаганларга ҳам супер-контрактда чегирма борми?

ЖАВОБ:
Ҳа, бор.

Ушбу масала бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғландим. Олинган маълумотларга кўра, ушбу 10% лик чегирма ўтиш балига 4 баллгача етмаган абитуриентларнинг супер-контракти учун ҳам қўлланади.

Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Математика йўналишида стипендиясиз базавий контракт нархи 6.412.610 сўм.

Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 12 млн 825 минг 220 сўм супер-контракт тўлаши керак эди (2 x 6.412.610).

Энди унга 10% чегирма қўлланади. Яъни 1.282.522 сўм чегирма туфайли супер-контракт нархи 11.542.698 сўм бўлади.

Эслатиб ўтаман, супер-контрактнинг шкаласи қуйидагича бўлади:

ўтиш балига 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;

1,1 баллдан 2 баллгача — 2,0 баробари;

2,1 баллдан 3 баллгача — 2,5 баробари;

3,1 баллдан 4 баллгача — 3,0 баробари;

4,1 балл ва ундан кўпроқ етмаганларнинг барчасига (56,7 баллдан баланд бўлса) 8, 10, 12, 15, 17 ва 25 баравар қўлланади. Йўналишлар кесимидаги нархларни мана бу ердан кўриб олиш мумкин.

56,7 баллдан кам тўплаганлар мана бу жадвалдаги супер-контракт нархининг бараварини тўлайди. Масалан, математика йўналишида 46 млн сўм бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар 92 млн сўм тўлаши керак.


@xushnudbek