Get Mystery Box with random crypto!

#rasmiy_xabar Ҳурматли ота-оналар ва Андижон давлат университ | ADU Marketing Kar'era markazi

#rasmiy_xabar

Ҳурматли ота-оналар ва Андижон давлат университетининг талабалари!

Андижон давлат университети маъмурияти ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

1 босқич кундузги таълим шаклига тавсия этилган талабалар учун анъанавий шаклдаги дарслар 2020 йилнинг 16 ноябрь кунидан (орттирилган (супер) контракт тўлаганлар ҳам) бошланади;

2-3-4 босқич талабалари учун эса анъанавий шаклдаги дарслар 2020 йилнинг 23 ноябрь кунидан бошланади;

ўқишни қандай шаклда давом эттиришни талабанинг ўзи белгилайди. Талаба хоҳласа онлайн хоҳласа анъанавий шаклда дарсга қатнашишни танлайди, бундай танловда сабаб ёки тушунтириш сўралмайди яъни сиздан нима учун шуни танладингиз деган савол қўйилмайди.

Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар эса ўқишни онлайн шаклда давом эттирадилар. (1 босқич сиртқи бўлимга қабул қилинган ҳамда қўшни давлатлардан февраль-март ойида ўқишини кўчирганлар учун онлайн дарслар қачон бошланиши Сиртқи бўлим телеграм каналида қўшимча равишда эълон қилинади);

Талабаларга ТТЖ (ётоқхона) беришда ҳозирча фақат доимий турар жойи бошқа вилоятда бўлган ҳамда жуда узоқдан қатновчи талабаларга берилади;

Ҳозирда талабалар учун дарс жадваллари ишлаб чиқилмоқда. Тайёр бўлиши билан барча факультетларнинг телеграм каналларида ва ушбу каналда эълон қиламиз.

Ҳозирда, университет маъмурияти томонидан анъанавий шаклда дарсларни бошлаш учун барча тайёргарлик бошланган. Ўқув ва маиший бинолар ҳамда хоналарда дезинфекция қилинмоқда. Ўқув биноларини пирометр, дозатор ва антисептик воситалар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шу ўринда, Сиз талабалар ва ота-оналардан қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз:

анъанавий таълим бошлангач университет ҳудудига тиббиёт ниқобисиз киритилмайди;
тана ҳарорати 37 даражадан ортиқ бўлган талабалар ҳам биноларга киритилмайди;
талабалар ўзлари билан қўлни тозаловчи антисептик воситаларни олиб юришлари тавсия этилади;
университет ҳудудида қўл бериб, қучоқлашиб, ўпишиб кўришиш қатъиян тақиқланади;
ўзаро мулоқотда оралиқ масофани сақлаш талаб этилади.

Унутманг ўзингизни асраш орқали, яқинларингиз саломатлигини ҳам асрайсиз!


Андижон давлат университети ахборот хизмати

Андижон давлат университети расмий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube