Get Mystery Box with random crypto!

Қадрли талабаларим, шижоатга тўла фарзандларим! Сизларни 30 и | ADU Tabiiy fanlar Kimyo yo'nalish❗️❗️

Қадрли талабаларим, шижоатга тўла фарзандларим!

Сизларни 30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан самимий табриклайман!

Бугунги Ўзбекистон чин маънода ёшлар мамлакати, улар учун имкониятлар диёридир. Давлатимизда ёшлар сиёсати масаласи энг устувор йўналишлардан. Ишонч билан айта оламанки, ҳозир сизлар ўз истеъдодингизни юзага чиқариш, салоҳиятингизни кўрсатиш учун барча имкониятлар яратилган. Биргина олий таълим тизимидаги ўзгаришлар: ОТМларга квоталарнинг оширилиши, янги замонавий йўналишларнинг очилиши, халқаро ҳамкорликнинг кенгайиши ёшлар учун муҳим қадамлар бўлди. Бундан ташқари, кўплаб танлов ва мукофотларнинг
таъсис этилиши ёшларни рағбатлантиришда катта ўрин тутмоқда.

Андижон давлат университетида таълим олаётган 24 000 га яқин талаба ёшлар, ёш тадқиқотчилар ҳам яратилган ана шундай имкониятларга лаббай деб жавоб бериб, ҳар жабҳада ўзларини кўрсатмоқдалар деб қўрқмай айта оламан. Чунончи, ёшларимиз орасида Жаҳон ва Осиё чемпионлари, Зулфияхоним издошлари, Президент ва давлат стипендияси соҳиблари, халқаро танловлар ғолиблари, ёшлар парламенти аъзолари, вилоят ҳокими стипендияси совриндорлари мавжуд.

Азиз фарзандларим маррани доимо баланд олинг! Ҳеч ҳам қўрқманг, интилинг, ўқинг ўрганинг, асло ортга чекинманг! Сиз барча эзгу ишларга қодирсиз!

Бугунги байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман.

Акрамжон Юлдашев
Андижон давлат университети ректори