Get Mystery Box with random crypto!

#САВОЛ: ҚАНДАЙ ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИ БИРИНЧИ НАВБАТДА БОҒЧАГА ҚАБУЛ | КЎЗГУ.УЗ | Ҳуқуқий маслаҳатлар

#САВОЛ: ҚАНДАЙ ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИ БИРИНЧИ НАВБАТДА БОҒЧАГА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ КЕРАК?

#ЖАВОБ: Қонунчиликка кўра, қуйидаги тоифадаги болалар боғчага жойлаштирилишда бошқаларга қараганда устунликка эга бўлади.

Улар

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

кўп болали оилаларнинг болалари;

етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

“Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

акалари ёки опалари ушбу боғчанинг тарбияланувчилари бўлган болалар;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган боғчалардан умумий турдаги боғчаларга ўтказилаётган соғайган болалар.

@adolatkozgusi