ОИЛА ҲУҚУҚИ
МЕРОС КИМГА БЕРИЛГАН БЎЛСА ФАҚАТ ШУНГАМИ?
Савол:
- Фарзандлари йўқлиги учун амаким менга уйини мерос қолдириб кетган, бу мерос эримга ҳам тегишли бўладими?
Ситора Давронова,
Фарғона вилояти Бағдод тумани
Жавоб:
- Йўқ. Ўзбекистон Республикасининг оила Кодексига кўра, эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
@adolatkozgusi