Get Mystery Box with random crypto!

Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди — «UzAuto | ADOLAT YOʻLIDA

Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди — «UzAuto Motors»

«Бугун, 4 январдан бошлаб «UzAuto Motors SAP» ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризацияси ўтказилаётгани муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан «UzAuto Motors» иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.

@Adolat_yoli - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда