Get Mystery Box with random crypto!

ОТМ ларнинг бакалавриатга кириш учун тестлар сони ва баҳолаш м | Adolat SDP |Jizzax viloyati

ОТМ ларнинг бакалавриатга кириш учун тестлар сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Барча учун мажбурий 3 та фан:

Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) 10 та;
Математика 10 та;
Ўзбекистон тарихи 10 та.

30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

-фан 30 та савол (ҳар бири 3.1 баллдан 93 балл);
-фан 30 та савол (ҳар бири 2.1 баллдан 63 балл).

60 та савол жами 156 балл.

2023/2024 ўқув йилида абитуриентларга 5 та фандан жами 90 та тест берилади. Бунда максимал балл 189 баллни ташкил этади.