Get Mystery Box with random crypto!

1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради? Иш ҳақи, пенсияла | Adolat SDP |Jizzax viloyati

1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7%га оширилади;

Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланиш тарифлари ўзгаради;

25 йилдан ошиқ педагогик стажга эга бўлган педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди;

Пенсия олувчилар метродан бепул фойдаланади;

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа миқдори ҳарбий хизматчи маошининг 150 баравари миқдорида белгиланади;

Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача туширилади;

Янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида йўлга қўйишга рухсат этилади;

Лицей, техникум педагогларининг базавий тариф ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади;

Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга солиқ имтиёзлари берилади;

Пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчилари томонидан тўланган даромад солиғини қайтариб бериш тартиби жорий этилади;

Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига субсидиялар беришда «my.vetgov.uz» сайтида рўйхатдан ўтиш талаб этилади.