Get Mystery Box with random crypto!

Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг я | Adolat SDP |Jizzax viloyati

Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, танлов 2023 йил майдан ҳар йили қуйидаги 5 та асосий ҳамда 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади:

сунъий интеллект технологиялари;
ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;
ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари;
тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
компьютер ва мобил ўйин дастурлари.

Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

5 та асосий йўналиш бўйича:
1-ўрин учун – 100 минг доллар;
2-ўрин учун – 50 минг доллар;
3-ўрин учун – 30 минг доллар;

Махсус йўналиш бўйича (битта) 100 минг доллар.