2024-05-04 21:58:39
Ҳа, мен ватанимни севаман...
Грин карта ўйнаб, ютолмаганларни "ватан севгиси" орқали калака қиилиш - хиёнат!
Тўғри, бу ватанда ўғри каламушлар талайгина, фаросатсизлар ҳам топилади, адолатсизлик одамни бездирар даражада...
Лекин, мен ватанимни севаман!
Керак бўлса, қўлга қурол олиб, жон беришга ҳам тайёрман!
Йўқ! Йўқ! Буни шунчаки баландпарвоз гаплар учун айтмаяпман!
Ҳақиқатда мен ватанимни севаман!
Мана шу севгим учун адолат истаб, қанча босимларга учрадим, қанча ноҳақликларга дучор бўлдим!
Мана шу севгим учун раҳбарларнинг ноқонуний талабларини бажармай, турли туҳматларга қолдим!
Мана шу севгим учун ҳеч бир ерда икки йилдан ортиқ сиғиштиришмади!
Бу замин менга шунинг учун ҳам муқаддаски, бу ерда боболарим туғилди, отам туғилди, мен туғилдим, авлодларим туғилди ва туғилажак, инша Аллоҳ!
Бу ватанни севиш мен учун шараф, севгимни ошкор қилишдан эса уялмайман!
Ватанга севгини калака қилманг!
Ушбу дил изҳорим муҳаббат оташида қайнаган юрак қоним билан битилди!
Жоним сенга қурбон, она ватаним!!!
@adolat_kuychisi
20.2K viewsedited 18:58