Get Mystery Box with random crypto!

Икки йилга ҳам бормасдан ҳеч қандай сабабларсиз паттаси қўлига | Девонайи Ҳақгўй

Икки йилга ҳам бормасдан ҳеч қандай сабабларсиз паттаси қўлига тез-тез тутказилган бир Девона сифати шунга иқрорманки, Эркин Воҳидов ҳақиқий даҳо бўлган.

ДЕВОНАЙИ ҲАҚГЎЙ

Яна сенинг тўнинг елкангда,
Сиғмай қолдинг бу даргоҳга ҳам.
Лабда аччиқ қимтилган ханда,
Ташқарига қўясан қадам.

Туққанингга ёқмас тўғри гап,
Шуни англаб етмаган бўлсанг.
Бу дунёда шунча йил яшаб,
Дипломатлик аталган адаб,
Кўчасидан ўтмаган бўлсанг.

Кўнглингдаги гапингни қачон,
Кимга, қандай сўзламоқ керак.
Ўзингга не фойда, не зиён,
Англамаган бўлсанг гар, демак.

Айб ўзингда. Токи, бу дунё,
Тили бурроларга ёр экан.
Манманликдек тузалмас савдо,
Одамзод бошида бор экан.

Токи, бошлиқ зоти экан ҳақ,
Гапи гап-у, сўзи сўз экан.
Тўрдагилар ҳокими мутлақ,
Пастдагилар юмуқ кўз экан.

Пешонангга битилган аттанг,
Енгилмоқ бор доимо жангда.
Мудом сенинг қўлингда паттанг,
Мудом сенинг тўнинг елкангда.

@adolat_kuychisi