Get Mystery Box with random crypto!

Сизларга ходим керакми ёки қул!? Биздаги раҳбарлар наздида ё | Девонайи Ҳақгўй

Сизларга ходим керакми ёки қул!?

Биздаги раҳбарлар наздида ёмон ходим белгилари:

• ҳаққини талаб қилади;
• савол беради;
• ҳақоратга жим қараб турмайди;
• касал бўлса, даволанади;
• ярим кечгача ишламайди ва ҳоказо...

Энди яхши ходим белгилари:
• ҳаққини талаб қилмайди;
• урса ҳам, сўкса ҳам индамайди;
• ярим кечгача ишлайди;
• касал бўлса ҳам, ишлайверади;
• меҳнат таътилига чиқмайди ва ҳоказо...

Ҳа, бугун биз мана шундай бузуқ меъзонлар билан иш юритяпмиз. Бир сўз билан раҳбарларга эркин фикрловчи ходим эмас, қул керак.

Аслида ходимнинг яхши ёки ёмонлиги ҳалоллиги ва билими билан ўлчаниши керак. Лекин, бизда бу энг охирги қаторларда туради. Сиз ҳар қанча билимли, ҳалол ходим бўлинг, агар ҳаққингизни талаб қилсангиз, сиздан ёмони йўқ...

Балки, давлатнинг кадрлар сиёсатини ислоҳ қиилиш пайти келгандир...

@adolat_kuychisi