Get Mystery Box with random crypto!

Ҳамкасблардан дўст чиқмайди... Иш бошлаганимнинг илк кунида б | Девонайи Ҳақгўй

Ҳамкасблардан дўст чиқмайди...

Иш бошлаганимнинг илк кунида бир ақлли одамнинг маслаҳати шу бўлди. Ўшанда бунга унча ҳам эътибор бермаган эдим. Кейинчалик бу нақадар тўғри хулоса эканлигига амин бўлдим.

Сен ҳамкасбларинг билан бирга дам олишга чиқишинг, ресторанда маишатбозлик қилишинг мумкин, лекин дўст бўла олмайсан. Давраларда ичиб олиб, оқибат ҳақида айтиладиган баландпарвоз гаплар эса сафсатадан бошқа нарса эмас.

Гадонинг душмани гадо бўлади деганларидек, манфаатлар тўқнашган онда биринчи сотадиган ўша оқибат ва одамийлик ҳақида сафсата сўқиган лўттибоз ҳамкасбинг бўлади.

Ишонавер, жуда кўп жамоани кўрдим. Жуда кўп таниш орттирдим, лекин бирортаси дўст бўлмади. Ҳақиқий дўстлик манфаатлардан ҳоли муносабатлар устига қурилади.

Бу билан ҳамкасблардан мутлақ дўст чиқмайди, демоқчи эмасман. Чиқиши мумкин нари борса 2 та ёки 3 та.

Хуллас ҳар кимни ўзингга дўст деб билаверма. Айниқса ҳамкасбларни. Баландпарвоз гапларни айтиш осон. Ҳамма ҳам унга амал қилавермайди...

@adolat_kuychisi