Get Mystery Box with random crypto!

'Опен бюджет'да овоз бериш жараёнлари ниҳоясига етди. Натижала | Девонайи Ҳақгўй

"Опен бюджет"да овоз бериш жараёнлари ниҳоясига етди. Натижалар эълон қилиниш арафасида турибди. Кимлардир хурсанд, кимлардир хафа...

Лекин, мен ҳеч кимни хурсанд бўлишга шошилмасликни сўраб қолар эдим. Энди масаланинг энг нозик жиҳати келади. "Опен бюджет"да ютгандан кейин таъмирлаш ва қурилиш ишларининг сифати хафа қилиб қўйиши мумкин.

Ҳа, биз ўғрилар ва қаллоблар жамиятида яшаяпмиз. Бу иллат қон-қонимизгача сингиб кетган. Имкон туғилди деганча бир-биримизни тунаш пайига тушамиз.

Тўғри, сўзларим жуда ёқимсиз. Негатив ўйлама, дейишингиз мумкин. Бироқ, бунинг айни ҳақиқат эканлигнии ҳеч ким инкор эта олмайди.

Биз эшак ёки чўчқанинг гўштини емаслигимиз мумкин, бироқ бировнинг ҳаққини ҳеч иккиланмасдан паққос туширамиз...

Хуллас, эрталабдан тўлиб кетдим-да...

@adolat_kuychisi