Get Mystery Box with random crypto!

Фуқароларнинг фаоллиги юқори натижани ифодалайди Сиёсий майдон | Адолат СДП| Андижон вилоят

Фуқароларнинг фаоллиги юқори натижани ифодалайди
Сиёсий майдонда халқчил ва ҳаётий ғоялари билан ўз ўрни ва обрўсига эга бўлган «Адолат» СДП ташаббуси билан жойларда Президент сайлови олдидан ўтказилаётган тадбирлар “адолатчилар”нинг жамиятда ўз ўрнига эга эканликларини кўрсатмоқда. Қонун устуворлиги ва ҳуқуқий демократик жамият қуришга қаратилган партия ғоялари жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Андижон туманидаги кўп тармоқла поликлиникада партиянинг Президентлик сайловида иштирокини қўллаб-қуватлаб, имзо йиғишга қаратилган жараёнлар ўзаро тенг ҳуқуқлиликка асослангани билан иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. Қувонаралиси, яқинда ўтказилган референдумда фаол қатнашган сайловчилар Президент сайловига ҳам эътиборли.Номзодлар билан қизиқиш баробарида амалдаги қонунчилигимизга киритилган ўзгартишларни ўрганмоқдалар. Инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари доим ҳимояда эканлигини қўллаб-қувватланмоқда.
Малохатхон Мусаева, “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:
–Имзо йиғиш жараёни фуқаролар сиёсий партияларни қай даражада билишларини ҳам ўзида ифодаламоқда. Чунки Президентлик сайловининг муҳим босқичи бўлган бу жараёнда у ёки бу сиёсий партия ғояларини қўллаб-қувватлайдиган, унинг сайловда муваффақиятли иштирок этишига муносиб ҳисса қўшиш тарафдори бўлган фуқаролар фаол иштирок этади. Бугун Андижон туманида яшовчилар тадбирда фаол иштирок этиш орқали биз билан бир сафда эканликларини кўрсатдилар.
Имзо йиғиш тадбирлари давом этмоқда.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.