Get Mystery Box with random crypto!

Андижонлик “адолатчилар” сайловда фаоллик кўрсатади Айни кунла | Адолат СДП| Андижон вилоят

Андижонлик “адолатчилар” сайловда фаоллик кўрсатади
Айни кунларда республикамизда муҳим сиёсий тадбир- 2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Айтиш мумкинки мазкур жараёнда сиёсий партиялар алоҳида ролъ ўйнайди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашининг XI пленуми кун тартибидан айни шу масала асосий ўрин олди. Унда партия вилоят кенгаши аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида “Адолат” СДПнинг иштироки қандай? Бу борада партия фаоллари олдида қандай вазифалар турибди. Андижонлик “адолатчилар” сиёсий тадбирга қандай тайёргарлик кўрмоқда? Пленумда сўз олган “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси М.Мадазимов юқоридаги масалаларга иштирокчиларнинг эътиборини қаратди. Амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб, олдинда турган вазифаларга тўхталди.
Пленумда сўз олганлар қонунчилигимиз мустаҳкамланиб бораётгани, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ўсгани, бўлажак сайлов маълум маънода эртанги кунимизни белгилашлигини таъкидладилар. Жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб бориш билан сайловни юқори савияда ўтказишга эришишлигимиз таъкидланди.
М.Мадазимов, “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:
-Президент сайлови янгиланган Конституциямизда белгиланган нормалар асосида ўтиши эътиборли. Яқинда ўтказилган референдумда фаол иштирок этиб, ўзларининг сиёсий фаоллигини кўрсатган андижонликлар бу сайловда ҳам ўз муносабатларини билдириши кўзга ташланмоқда. Бу жамиятимизда ҳуқуқий маданият юксалиб бораётганини ҳам кўрсатади.
Пленумда “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашининг навбатдан ташқари X конференциясини чақириш вақти, жойи ва кун тартиби ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг навбатдан ташқари XI Қурултойига делегатлар сайлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.