Get Mystery Box with random crypto!

Янгиланаётган Конституция тадбиркорлар ҳимоячиси Бош Қонуними | Адолат СДП| Андижон вилоят

Янгиланаётган Конституция тадбиркорлар ҳимоячиси
Бош Қонунимизга киритилаётган ўзгартиришлар юртдошларимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича белгиланган модда ва нормалар жуда ўринли. Республикамизда тадбиркорлар синфи кенгайиб бораётган бир вақтда бу айни муддао.
Аниқроқ қилиб айтганда, 67- моддада “Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди” деган жумла баён этилган, Шунингдек, “Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли” деб белгилаб қўйилди.
Умуман, ушбу ҳужжатда тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган қатор нормалар ўрин олганки, улар юртимиз тадбиркорлари ҳуқуқларининг кафолати бўлади. Эндиликда ташаббускорлар эркин фаолият юритишлари мумкин. Чунки Конституциямиз уларнинг ишончли ҳимоячисидир.
Қосимжон Қаюмов,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари.