Get Mystery Box with random crypto!

#Адлия_хабари Бугунги кунда интернет тармоғида осон пул топ | Adliya Vazirligi

#Адлия_хабари

Бугунги кунда интернет тармоғида осон пул топиш алдови билан турли “молиявий пирамида”лар авж олмоқда.

“Молиявий пирамида” ҳеч қандай ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхонаси эмас, унинг даромадлари бошқа иштирокчилар қўшган ҳиссага тўғри келади ва пирамида чўққисида турган шахс манфаатларига хизмат қилади.

“Молиявий пирамида”га пул тиккан миллионлаб фуқаролар ўз пулларини, мол-мулкини йўқотади. Пирамида бошлиқлари эса жавобгарликка тортилади.

“Молиявий пирамида” учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият, яъни “молиявий пирамида” ташкил қилиш, унга раҳбарлик қилиш, реклама қилиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўз маблағларингиздан унумли фойдаланинг, фирибгарлар тузоғига алданиб қолманг!

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w