Get Mystery Box with random crypto!

Гулистон шаҳар халқ таълими бўлимида ашаддий исломофоблар ишла | Adler education🦅

Гулистон шаҳар халқ таълими бўлимида ашаддий исломофоблар ишлайдими?

Ҳозиргина телеграмда Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими каналида эълон қилинган «Мактаб формаси ҳақида дангал пост!» номли постни ўқиб қолдим.

Ўзбекистон мутлақо дунёвий давлатлиги таъкидланаркан, диний конфессияларнинг давлат ўрнатган тартиб-қоидаларга қаршилик билдириши мумкин эмас, деб урғуланади. Президентнинг шахсан ўзи бирор масалада норозилик бўлса, кўриб чиқинглар деди. Дунёвийлик принципини сизлар бузмаяпсизми?

Постда айтилади: «Давлат тасарруфидаги мактабларда, ҳеч қандай диндорларнинг ҳоҳиш ва истаклари, талаблари инобатга олинмайди». Амалдаги Конституциянинг 4-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади» жумлалари олиб ташландими?

Постнинг давомида: «Интернет орқали бонг ураётган бангги-девона исломийларнинг ундовларига учиб, фақатгина ўзингизга жабр етказиб каттагина жарима тўлаб, ҳуқуқбузар сифатида руйхатга олиниб назоратда бўлишни сотиб оласиз холос» дея урғулунади. Бу халқ таълими бошқармасими ёки давлат сиёсатини белгилайдиган ҳарбий ташкилотми?

Постни ёзган нусха яна шундай дейди: «...сизлар ислом динини ҳар бирингизни миянгизга келадиган бўлмағур фикрлар билан ҳар томонга тортқилаб ташладинглар». Ислом дини тортқиланмаяпти, унда вояга етган қиз рўмол ўраши кераклиги айтилган. Биз шунга қаршилик қилинмаслигини истаяпмиз холос.

Ушбу жумлаларга қаранг: «Кўча-куйда ҳижоб ўраганларнинг шармандали ҳолатларидан безиб кетдик». Биз эса улардан 1000 баробарга кўп бўлган ҳижобсизларнинг шармандалигидан безиб кетдик.

Мана буниси эса ҳаммасидан ошиб тушган: «Гулдек ёшлигини сенларга ўхшаган исломий газандалар қўлида қурбон бўлишларига жим қараб турмаймиз». Динига амал қилган одам газанда бўладими? Олдинги даврда диндорларга қарши кўрсатувларга матн ёзган одам шекилли муаллиф.

Яна зўр жойи: «Сенларга ўқимишли ўзини ва дунёни англаган қизлар керак эмас». Биз ўқишдан, илмдан тўсмаяпмиз. Биз ҳуқуқлар чекланмаслигини сўраяпмиз.

Энди ҳақоратлар авжига чиқади: «Чунки сенлардек маразларга, бундай қизларни ислом дини билан авраб 2-3-4-хотинликка кўндириш осонда». Бир давлат ташкилоти юртдаги мусулмонларни шу қадар ҳақоратлашга ҳақлими?

Кейинги қаторларда муаллифнинг русча ҳақоратларга ҳам усталигини ҳис қиласиз: «Ҳурматли ота-оналар, радикал исломий газандаларнинг динни баҳона қилиб йиғи-сиғи қилаётганларига “пошёл” денг. Жигарбандларизни дунёни теран идрок қилишлари, шахсий фикри ва қарашларига эга бўлишларига шароит яратиб беринг. Уларни умрини ҳижоб ва бошқа майда чуйдалар билан банд қилиб хазон қилманг». Субҳаналлоҳ, ҳижоб майда-чуйда бўлиб қолдими? Давлат ташкилотида динсизлар ишлаб, улар истаган шаклида халққа мурожаат қила оладими?

Муаллиф диндорларга бўлган нафратини давом эттиради: «Кун келиб бола туғдириб қочиб юрган, қизингиздан бошқасини никоҳлаб оладиган соқолтойлардан алимент ундириш учун барибир давлат идораси эшигини тақиллатисизлар». Қашқадарёда фуқарони «соқолтой» деган ички ишлар ходими ишдан бўшатилганди. Булар узр ҳам сўрамаса керак.

Энди савол: халқ таълимини шунақа одамларга ишонамизми? Вазирлик вакиллари бу постни кўрмадими? Ёки улар ҳам шу фикрда бўлиб, Гулистон орқали позициясини билдирмоқчими?

@temurazam