Get Mystery Box with random crypto!

[1 қисм] Камола Собирова АКТ (Ахборот коммуникация технологиял | adkxamov IMHO

[1 қисм]
Камола Собирова АКТ (Ахборот коммуникация технологиялари) вазири маслаҳатчиси лавозимига тайинланипти. Ва яна Forbes Ўзбекистон, Россия ва Белорусга муқобил АТ аутсорсингга¹ айланмоқчи экани хақида ёзипти.
Шу сабаб бу постда мени бу борада қизиқтирган саволлар хамда фикрларимни ёритмоқчиман.


Аввало Ўзбекистонда АКТ вазирлиги оҳирги пайтларда амалга оширган ишлари хақида: қанчалик ғалати туюлмасин лекин кўзга кўринарли ишлар жуда кам, мени етарлича маълумот қидирмасликда ва ялқовликда айблашилар мумкин лекин Ўзбекистонда кўзга кўринган барча мустақил блоглар ва интернет нашрларини кузатиб бораман, уларда АКТ вазирлигида бўлётган ишлар (лавозимлар алмашиши, уларга берилган вазифалар ва х.к сиёсат) хақида мақолалар бор, аммо вазирлик қилаётган ишлар йўқ. Digital City'чи дейишиз мумкин. Ўзи умуман Digital City лойиҳаси алоҳида пост бўгулик, лекин қисқача қилиб айтганда бунданда ялқовроқ лойиҳа борми хозир Ўзбекистонда? Ушбу лойиҳани муаммоси неймингдан бошланади, нимадир city, қанақадир city. Фақат шу ном. Бошқа бирор оригиналроқ нарса ўйлаб топиша олмаганми?
Мавзуга қайтсак, Digital City АКТ лойиҳаси эмас, бу унга берилган вазифа, президент томонидан ёритилган ва амалга оширилган фикр. АКТ шу кунгача қилган ишлари бу... конкурслар . Конкурслар борлиги ёмонмас, лекин Ўзбекистонни АТ'да кўзга кўринган давлатга айланиши учун конкурслар нима қилиб бера олади? Бу худди Марсда энг ширин овқат конкурсини ўтказишдек гап, агар шароит ва инсонлар бўмаса бу конкурсдан нима наф? АКТ аввало аниқ лойиҳалар қилиш ўрнига, конкурслар орқали "Йоу мана кўриб қўйилар мен шу ердаман, мен борман, мен янги вазирликман" деб бақирётганга ўхшайди. Шу сабаб вазирлик конкурсларни чин қалбдан ўткизётган бўсаям, ташқаридан бу ўзини кўз кўз қилишдек кўринади. Киберспорт мусобақалари? Ажойиб, зўр, бу яхши ғоя. Аммо бу ғоя устида кимдир ўйланганми ўзи? АКТ қошида киберспорт билан шуғулланадиган ёки уни тушунадиган бирор бир бошқарма ёки кичикроқ гуруҳ борми? Агар бўлганида Ўзбекистон шароитида компютери бор оилалар сони ачинарли даражада кам эканини тушунишган бўлишарди. Хўп компютери борлар топилди, лекин киберспорт мусобақалари ўткизиладиган ўйинларни ўйнайдиганлар қанча? 10дан 0,5ми? Энг оддий савол, болларда онлайн ўйнаш учун интернетга имконият борми? Хатто хозирхам жуда кўп оилаларни WiFi'га қурби етмайди. Шу саволлар ўйлаб кўрилганми Ўзбекистонда киберспорт мусобақалари ўтказилишидан олдин? Хаттоки CS:GO бўйича олий лигаларда ўйнайдиган ягона Ўзбекистонлик Sanji киберспортга кириш учун катта қадамини Қозоғистондан бошлаган.
АКТ мана бу стратегияни қўллаши мумкин эди (албатта бу имхо, шунчаки ечимлардан бири): хусусий компютер клублари билан бирга ишлаш. Ўзбекистон шароитида ўйинларга яқинлашиш имкони фақат клубга бориб ўйнаш орқали, бу эса АКТ учун имконият. Мисол учун худуддаги 3та клуб билан шартнома тузулса, АКТ ушбу клубларда мусобақалар ўтказиш ва уларни барчасида ўйинларни янги лицензияланган версилари бўлишини талаб этиш эвазига шу клубларни хомийсига айланиб уларга янги мосламалар, яхши интернет, ва клубларни пиари билан шуғулланишини ўз бўйнига олиши мумкин эди.
Бу биринчидан: халқни янги ва оммабоп ўйинлар билан танишишига ёрдам беради, эскириб кетган 99чи йил Counter Strike'дан кўра янги ва хозирда актуал CS:GO'га қизиқиш ортади мисол учун.
Иккинчидан: АКТ ўзини хақиқатда замонавий ва энг технологик вазирлик эканини амалда исботлаб беради. Лекин булар барчаси бўлиши учун вазирликка ишонишлари керак, клуб эгалари (бизнесменлар) сиёсатга алоқадор бўлиб куйиб қолишдан қўрқишади, бу қўрқув йўқолиши учун эса ишонч керак. Бу энди кейинги муаммо, вазирлик халқ ишончига кириш ва мавжуд бўлишга лойиқ эканлигини биринчи кунларданоқ исботлашга киришмади. Улар ўзини навбатдаги оддий, мусобақалар уюштириб, буйруқларни бажарадиган вазирликдек кўрсатди. Бу эса хаммада "Буларни нима кераги бор ўзи?" деган савол уйғонишига сабаб бўлди.

1. Аутсорсинг - шартнома асосида ташқи манбалардан, яъни аутсорсинг хизматини кўрсатувчи корхоналар хизматидан фойдаланиш.