2022-11-18 12:21:37
#Адаштирманг #Биласизми
Куйиш ҳолатларини эҳтимол, ҳар биримиз кўп учратканмиз. Аммо куйиш ҳолатлари содир бўлганда нима қилиш мумкин ва нима қилиш мумкин эмаслигини ҳамма ҳам билмайди.
Тиш пастаси - барчамизга таниш бўлган усул. Мутахассисларнинг фикрига кўра, куйган жойга тиш пастасини суртиш яхши фикр эмас. Тўғри, паста дастлаб терини совутадиган ва тинчлантирадигандек туюлиши мумкин, аммо муаммо шундаки, тиш пастаси таркибида калций каби кимёвий моддалар мавжуд бўлиб, улар нафақат терига зарар етказиши, балки инфекциялар хавфини ҳам оширади.
Баъзи одамлар куйган жойга сариёғ ёки кунгабоқар ёғини суришади. Бу ёмон фикр, чунки мой бактериялар ўсиши учун кўпайиш замин яратади ва яра инфекциясига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, мой ярани совутиш жараёнини сезиларли даражада мураккаблаштиради.
Маълумот учун, куйиш ҳолатларида шикастланган жойни совуқ сув остида ювиш ва терни музлатиш керак, ёкида мутахассислардан ёрдам сўраш тавсия этилади.
@adashtirmang - Сиз доим адаштириб юборадиган оддий нарсалар!
Instagram | Twitter
329 views09:21