Get Mystery Box with random crypto!

#Адаштирманг #Биласизми Яқин Шарқ — Осиёнинг ғарбий ва жануби- | Adashtirmang! | Адаштирманг!

#Адаштирманг #Биласизми
Яқин Шарқ — Осиёнинг ғарбий ва жануби-ғарбий ҳамда Африканинг шимоли-шарқий қисмидаги ҳудудларнинг номи. Яқин Шарқда Миср, Судан, Баҳрайн, БАА, Иордания, Ироқ, Исроил, Фаластин Мухторияти, Кипр, Қувайт, Ливан, Саудия Арабистони, Сурия, Туркия, Уммон, Яман, Қатар каби давлатлар ва амирликлар жойлашган. Ғарб адабиётларида Яқин Шарқ ҳудудини Эрон ва Афғонистон билан бирга Ўрта Шарқ деб аташ қабул қилинган. ХIX аср ва ХХ аср бошларида Яқин Шарқ тушунчасига Усмонли турк империяси, жумладан, Болқон ярим орол ҳам киритилган.

Узоқ шарқ — Осиёнинг шарқий қисмида жойлашган давлатлар ва ҳудудларнинг умумий номи. Унга одатда Хитой (шарқий қисми), Корея (КХДР ва Корея Республикаси), Япония, Филиппин, шунингдек, Россия Федерациясининг энг чекка шарқий қисми киради

@adashtirmang - Сиз доим адаштириб юборадиган оддий нарсалар!

Instagram | Twitter