Get Mystery Box with random crypto!

Анча йиллар олдин Қаршига бориш учун автобусга миндим. Автобус | @AchchiqKulguUZB

Анча йиллар олдин Қаршига бориш учун автобусга миндим. Автобус тиқилинч, бир одам 4-5 яшар ўғилчасини тиззасига олиб ўтирибди. Болакай отасига тинимсиз савол беряпти.

- Дада бу нима?
- Бу дарё, болам, Ғузор дарёси.
- Манови ўтаётган нима?
- Бу поезд, болам, одамлар унга миниб, узоқ-узоқларга боради.
- Анавилар нима?
- У қўй, болам. Ёнидаги каттаконлари — сигир. Уйда сут ичасанку, ўша сутни шу сигирлар беради.
- Қаршигача узоқми?
Отаси автобуснинг олд ойнаси томонга бир қараб қўйди-да, деди:
- Оз қолди, болам...

Шунақа ширин болачага овуниб, бутун автобус жим кетяпти. Ҳамманинг кўзи бола билан отасида.

Ниҳоят, Қарши шаҳрига кираверишда автобус тўхтади — темирйўлдан поезд ўтаётган экан. Йўл бўйида эса бешта қорамол ўтлаб юрибди. Тўртта сигир, битта ҳўкиз. Мол — мол-да, шу маҳал ҳўкиз олд оёқларини кўтариб, орқа оёқларига таяниб, бир сигирнинг устига ирғиб қолса денг!

Серсавол болакай дарҳол тилга кирди:
- Дада, анави сигир нима қиляпти?

Ота бир зум нима дейишни билмай қолди. Ҳамма жим, кўз ҳам, қулоқ ҳам ота-болада. Жавобни кутиб туришибди.

- Қаршигача ҳали узоқми, деб қараяпти, болам...

Одамларни айтиб ўтирмай, автобус ҳам кулгудан бир сакраб тушди...

@AchchiqkulguUZB - Биз билан зерикмайсиз!