Бир дарвешга "Хайрли Жумалар" дейишибди. Шунда дарвеш "Жума шундоқ ҳам хайрли" дебди. Сўнгра унга "Жума муборак" дейишибди. У эса "Жума шундоқ ҳам муборак кун" дебди. Унда нима дейлик, сен айт деб сўрашибди. У "Жуманинг хайри ва барокати сенга бўлсин" денг, деган экан.