Get Mystery Box with random crypto!

​​КАНАЛИМИЗДА КУЙИЛГАН ТАНКИДИЙ ВИДЕОПОСТ ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУН | АЧЧИК ХАКИКАТ\ГОРЬКАЯ ПРАВДА/АЧЧИК ХАКИКАТ/ГОРЬКАЯ ПРАВДА/АЧЧИК ХАКИКАТ/ГОРЬКАЯ ПРАВДА

​​КАНАЛИМИЗДА КУЙИЛГАН ТАНКИДИЙ ВИДЕОПОСТ ЮЗАСИДАН
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда бир нечта автомобилларнинг гуруҳ бўлиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди. 
Ушбу ҳолат Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ўрганилганда 2022 йил 30 август куни бўлиб ўтган тўй тадбирида бир нечта транспорт воситалари қатнашиб, Риштон тумани бўйлаб гуруҳ бўлиб ҳаракатланганлиги маълум бўлди. 
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 129-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун “Ласетти” русумли 40K722WA давлат рақам белгили, “Коболт” русумли 40G864SA давлат рақам белгили транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 
Ушбу тўй тадбирида иштирок этган қолган транспорт воситаларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Ҳурматли ҳайдовчилар, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остида қолдирмаслик учун йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати