Get Mystery Box with random crypto!

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари айланмадан олинадиган солиққа | MOON ACADEMY

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари айланмадан олинадиган солиққа қайтишлари мумкинми?

Агар корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган бўлса, жорий йил якунлари бўйича жами даромадлари 1 млрд сўмдан ошмаган ҳолатда, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга камида 12 ойдан кейин қайта ўтишга ҳақли СК 462-м. 8-қ. Бундан ташқари, танлаш ҳуқуқисиз ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари бўлмаслиги ҳам керак. Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтмоқчи бўлган корхонлар ушбу солиқни тўлашга ўтиши тўғрисида солиқ органини, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтилаётган навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилиши керак.

Демак, 2023 йилдан айланмадан олинадиган солиққа ўтмоқчи бўлган корхоналар 21 декабргача белгиланган шаклдаги аризани шахсий кабинети орқали тақдим қилиши керак.

1. Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш тўғрисида хабарнома my.soliq.uz да пакет коди 10102_5

2. my3.soliq.uz да Хизматлар - ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш - ҚҚС тўловчини рўйхатдан чиқариш - бу мухим қисми - 1 чи жўнатган хабарномани бириктирасила