Get Mystery Box with random crypto!

​Нима учун интуициямизни ривожлантиришимиз керак? Жавоб жуда | Academy_kia

Нима учун интуициямизни ривожлантиришимиз керак?

Жавоб жуда оддий - ҳаётимизни яхшилаш, янада бахтли бўлиш учун. Ҳаётимиздаги барча масалаларда тўғри қарорлар қабул қила олиш учун.

Интуиция қуйидаги ҳолатларда катта ёрдам бера олади:

Тўғри қарорлар қабул қилиш. Бу айниқса, мантиққа таяниб тўғри қарор қабул қила олмаётган вазиятингизда фойдалидир.

Яхши эмас ҳодисани олдиндан билиб, унинг олдини олиш.

Ким билан яқин муносабатда бўлиш яхши ёки ёмонлигини билиш.
Ҳаётингиз қандай ўтиши атрофингиздаги инсонларга ҳам боғлиқ, албатта. Агар сиз самимий ва сизни ҳақиқатдан севувчи инсонлар билан муносабат қурсангиз, ҳаётингиз муҳаббатга тўла бўлади. Акс ҳолда, ҳаётингиз орзуингиздагидек ўтмаслиги мумкин.

Сиз ҳам ички "Мен"ингизни англашни, интуициянгиздан фойдаланишни ўрганинг. Мен ўз интуициямга ишонаман, қарор қабул қилишда ички овозимга қулоқ соламан. Ва бу борада менинг натижаларим ажойиб!

Бугунги мавзуга оид аффирмациялар:
Менинг интуициям ҳаётимнинг ҳар жабҳасида ёрдам беради.
Менинг интуициям тўғри танлов қила олишим учун ажойиб тарзда белги беради.
Қандайдир вазиятда қарор қабул қилишим керак бўлса, интуициям ёрдамга келади
.

Аффирмацияларни қабул қиласизми? Жавобингиз ижобий бўлса, "Ха, қабул қиламан" деб ёзиб қолдиринг .

Tалиа Халаба

@Academy_KIA
@Academy_ALB