Get Mystery Box with random crypto!

​Бизда танлов имконияти борми ёки барчаси тақдирнинг измидами? | Academy_kia

Бизда танлов имконияти борми ёки барчаси тақдирнинг измидами?

Ҳаётингизда содир бўлаётган ҳамма ҳодисаларни тақдирга боғлайсиз, тўғрими? Нотўғри қарорлар, муваффақиятсиз никоҳ, ёқмайдиган иш, амалга ошмаган саёҳат ва ҳоказо. Аммо яхши эмас ҳодисаларнинг барчасини олдини олиш, ёки ҳеч бўлмаганда муваффақиятсизликлар ва йўқотишларни камайтириш мумкин эди.

Албатта, ҳозирда мавжуд бўлган барча нарсалар сизнинг қарорларингиз ва танловингизнинг натижалари эканлигини тан олиш қийин. Бунга тақдирни сабабчи қилиш эса осонроқ туюлади .

Мен атрофдагиларнинг, шогирдларим ва мижозларимнинг ҳаётини кузатиб, инсон ўз ҳаётининг яратувчиси эканига амин бўлганман. Ҳаётимизни тўғри йўлга қўйишда эса ички овозимизни эшита олиш жуда муҳим!

Сиз ўз интуициянгизга ишонасизми? Қарор қабул қилишда ички овозингизни эшитиб кўрасизми? Ички овозингиз ҳар доим энг тўғри йўлга бошлайди! Фақат уни ривожлантириш ва тинглашни ўрганиш керак, холос. Интуициянгизни ривожлантиришни ҳозироқ бошланг!

Бугунги аффирмациялар билан танишинг:
Мен мақсадларимга етиш учун барча имкониятларимдан фойдалана оламан
Мен ўз интуициямни янада ривожлантиришга тайёрман
Менинг интуициям ҳаётимда энг тўғри қарорлар қабул қилишимга ёрдам беришига ишонаман


Аффирмацияларни қабул қиласизми? "Ха, қабул қиламан" деб ёзиб қолдиринг ва ушбу аффирмациялар онгингизда максимал даражада фаоллашади

Талиа Халаба

@Academy_KIA
@Academy_ALB