Get Mystery Box with random crypto!

Айрим мусулмонлар ҳақни билишади, шунингдек, улар ҳақни очиқ-о | Abu Saloh - Maqola

Айрим мусулмонлар ҳақни билишади, шунингдек, улар ҳақни очиқ-ойдинлигини ҳам кўриб билиб туришади ва лекин улар ҳаққа эргашишмайди, бунга сабаб эса улар ҳақни ортидан келадиган мусибатлардан қўрқишларидир. Яъни, ҳаққа эргашганларидан кейин уларни дин душманлари таъқиб қилиб молларига, жонларига ва ҳатто динларидан воз кечдириб зарар беришларидан қўрқадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда бундай инсонларни «Ҳақ» йўлдан қўрқмасликка ва бўшашмасликка тарғиб қилиб дейди:

إِنَّمَا ذَٰلِكُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ يُخَوِّفُ أَوۡلِيَآءَهُۥ فَلَا تَخَافُوهُمۡ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ

“Албатта, ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!". (Оли-Имрон:175)

Шарҳ
: Яъни, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар, деган хабардан қўрқинчга тушсангиз, бу ҳолингиз шайтондандир. У сизларни ўз яқинларидан қўрқитади. Шайтон ўзига эргашганларни сизнинг кўзингизга кучли бўлиб кўринишини истайди. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

وَلَا تَهِنُواْ وَلَا تَحۡزَنُواْ وَأَنتُمُ ٱلۡأَعۡلَوۡنَ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ

«Бўшашманглар! Ғамгин бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар”. (Оли-Имрон:139)

Шарҳ
: Эй мусулмонлар! Ҳеч бўшашманглар, заифлашманглар, сизга етган мусибатларга, бошингизга тушган оғирликларга хафа бўлманглар. Сизлар дунёда ҳаммани ҳидоятга даъват қилувчиларсиз. Улар зулматга, залолатга чақирувчилардир. Сизлар икки дунё саодатига эгасиз. Улар икки дунё бадбахтлигига эгадирлар.

Абу Салоҳ ҳафизаҳуллоҳ
https://t.me/AbuSaloh_Maqolalar