Get Mystery Box with random crypto!

Ислом дини таназзули йўлида илмий изланишларга умрини бағишлаб | Abu Saloh - Maqola

Ислом дини таназзули йўлида илмий изланишларга умрини бағишлаб, сўнг Исломни қабул қилган мусулмонлар ҳам бор, шунингдек, бу ботил йўлидан қайтмай кофир холида ўлиб кетганлар ҳам кам эмас, булар ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб дейди:

فَمِنۡهُم مَّنۡ هَدَى ٱللَّهُ وَمِنۡهُم مَّنۡ حَقَّتۡ عَلَيۡهِ ٱلضَّلَٰلَةُۚ

“Улар орасида Аллоҳ ҳидоят қилганлари ҳам, шунингдек, йўлдан озиши қатъий бўлганлар ҳам бўлган”. (Наҳл:36)

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Ҳақ»ни собит қилиб яратган ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони фазли ила ким ҳақни маҳкам ушласа то қиёматга қадар собит туради, бунга далил Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни сўзлари:

“Умматим ичида бир тоифа ҳақ устида ғолиб бўлиб бораверади. То Аллоҳнинг амри келгунча уларга (ўзларининг ичидан) ёрдамсиз қўйиб кетганлар ҳам, (ташқаридан) хилоф чиққанлар ҳам зарар беролмайди”.

Муслим (1920), Термизий (2229), Абу Довуд (4252), Ибн Можжа (3592) ва Аҳмад (5/279)

Изоҳ
: Демак, ушбу умматнинг бари адашиб кетмайди. Балки кўпи адашиб кетар, бироқ ушбу умматдан қиёмат қоим бўлгунча ҳақ устида собитқадам бўладиганлари қолади. Ва бу Аллоҳнинг фазлу марҳаматидандир.

Абу Салоҳ ҳафизаҳуллоҳ


Каналга обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/AbuSaloh_Maqolalar