Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Олий Мажлис Сенати томонидан “Давлат фуқаролик хизмати т | AkmalBurxanov

Бугун Олий Мажлис Сенати томонидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Унда хусусан:
давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш очиқ танлов асосида амалга оширилиши;

давлат фуқаролик хизматчиси ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг айнан битта давлат органи ва ташкилотида бирга хизмат қилиши мумкин эмаслиги;

педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги;

Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги;

коррупция хавфи юқори бўлган лавозимларни эгаллаб тypган давлат фуқаролик хизматчиларининг мажбурий ротация қилиниши;

хизмат ваколатларини бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олиш қатъий таъқиқланиши;

ўз даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши шартлиги;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, чет элда кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга ҳақли эмаслиги;

одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш шартлиги;

давлат органининг нуфузини туширишга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиши;

ўз хизмат мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;

давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шартлиги каби муҳим нормалар киритилмоқда.

Тан олиб айтиш керак, муқаддам давлат бошқарувида бундай нормаларнинг мавжуд бўлмаганлиги ёки қонун билан тартибга солинмаганлиги, давлат хизмати муносабатларида таниш-билишчилик, адолатсизлик ва коррупцион хавфларни келтириб чиқаришига ҳамда айрим фуқароларнинг давлат хизматига бўлган ишончнинг камайишига сабаб бўлаётган эди.

Қонун мазмунан Давлат фуқаролик хизматининг коррупциядан холи бўлишига, давлат хизматининг жозибадорлигини оширишга ва фуқароларнинг давлат хизматига бўлган ишончининг янада ортишига хизмат қилади.

Қонун Президент томонидан имзолангандан кейин уч ой ўтгач кучга киради.

@aburxanov