Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қўлимд | ABU HANIFA.UZ

#Ҳадис

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қўлимдан ушлаб, “Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўрурман», дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, албатта, мен ҳам сизни яхши кўраман», дедим. У зот: “Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика” дейишни тарк қилмаслигингни тавсия қиламан”, дедилар”.

Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоят қилганлар.

Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам бер”.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/ABUHANIFA_UZ