Get Mystery Box with random crypto!

#янгилик «Салаф солиҳларни салафийларга ўхшатманг» китоби наш | Abu Bakr Siddiq jome masjidi (rasmiy kanal)

#янгилик

«Салаф солиҳларни салафийларга ўхшатманг» китоби нашр қилинди

Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийнинг
«Салафийлик исломий мазҳаб эмас, муборак давр босқичидир» китоби асосида Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов томонидан нашрга тайёрлганган «Салаф солиҳларни салафийларга ўхшатманг» китоби нашр қилинди.

Ушбу китоб ҳозирги кунда кўп тарқалган, умматни парчалашга хизмат қилаётган «салафлар», «салафийлик» каби атамалар билан ўзини номлаб олган тоифалар, ушбу атамаларнинг аслида қачон келиб чиққани, салаф солиҳлар деганда кимлар нарзарда тутилиши, аслида бундан 1400 йил илгари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида, улардан кейинги асрларда яшаб ўтган зотларни салафлар дея тушуниш кераклиги ва бошқа шу мавзудаги керакли маълумотларни ўз ичига олади.

Мазкур янги асар асл салаф солиҳлар ҳақидаги тушунчаларни ҳосил қилишга ёрдам беради, деган умиддамиз.

Нархи:
40 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Манзилларимиз

@hilolnashr