Get Mystery Box with random crypto!

ОТАЖОНИМ! Қадрдоним Нуралининг Сиз мисол Оталарига аталган м | Abu Bakr Siddiq jome masjidi (rasmiy kanal)

ОТАЖОНИМ!
Қадрдоним Нуралининг Сиз мисол Оталарига аталган мактубини ўқиб, Сизнинг таърифингизни топдим!
Сиз – жаннатим ЭШИГИСИЗ!
Уйда шунчаки СОЯНГИЗ БЎЛСА БАС, жонимиз ва уйимиз ҳимояси учун на қулф ва на қўриқчига ҲОЖАТ БОР!
✓АГАР бутун инсоният жам бўлсалар ва мени бахтсиз, дея, бунга беҳад сабабларни ҳам қоим қилсалар, Сизгина менинг бахтим учун минг бир сабабларни топиб бера оладиган БАХТИМ ОВЧИСИСИЗ!
АГАР бутун борлиқ бир бўлсалар ва мени маҳзун этиб, бунга етарли асосларни ҳам келтирсалар, Сизгина мени қувонтириб, юзимга табассум улаша оладиган ТАБАССУМИМНИНГ МОҲИР РАССОМИСИЗ!
АГАР бутун инсонлар мени оёқлари остига олсалар ва устимга тупроқ тортсалар, Сизгина менинг ҳудди ерга кўмилган уруғни авайлаб, уни ер остидан ундириб чиқарадиган деҳқон мисол ТОЛМАС ДЕҲҚОНИМСИЗ!
Отажоним, борингиз учун Аллоҳга айтар сўзим – МИНГ ШУКР!
Қадрдоним – Нуралидан Сизга АССАЛОМ!
Ҳурмат ила,
Севимли ФАРЗАНДИНГИЗ...

Каналга обуна бўлиш учун
Telegram | Instagram | YouTube